"Байрам пули олмаганлар мурожаати 7" сарлавҳали хабар юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқда “Шарғункўмир” АЖ ходимларига ойлик иш ҳақлари берилмаганлиги баён қилинган хабар https://www.instagram.com/p/CXNkRXXoY0j/ бўйича Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Аниқланишича, 2021-йил 15-декабр ҳолатига кўра “Шарғункўмир” АЖ раҳбарияти томонидан ходимларга 2,5 млрд сўм миқдорида ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга асосан, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан “Шарғункўмир” АЖ раҳбариятига фуқароларнинг тўланмай қолган маошларини бериш бўйича ёзма кўрсатма киритилди ҳамда ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлашда Меҳнат кодексининг 154,161-моддалари талабларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.