Барчаси халқимиз учун: Пахтаобод тумани аҳолисига яратилган шароитлар

03.04.2020

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан COVID-19 пандемиясининг меҳнат бозори, меҳнат муносабатлари ва аҳоли бандлигига салбий таъсирини юмшатиш, энг аввало, ташқи чегаралар ёпилиши муносабати билан хорижга ишлаш учун кета олмаган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш, шунингдек, камбағалликни камайтириш ва олдини олиш бўйича республикамизнинг барча ҳудудларида кечиктириб бўлмас зарурий чоралар кўрилмоқда.

Мазкур чораларнинг амалга ошириш мақсадида, жорий йилнинг 1 апрель куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида бўлди. Вазир тумандаги иссиқхоналар билан танишиб, томорқа ер эгаларига ажратилган субсидияларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан тавсиялар берди.

photo_2020-04-03_10-35-07

photo_2020-04-03_10-35-09

✔️ Қайд этиш лозим, карантин пайтида банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда камбағалликни камайтириш юзасидан олиб борилаётган тадбирлар, хусусан аҳолининг муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига ёрдам бериш мақсадида тумандаги 6 та хонадонга 4.4 млн сўмдан жами 27 млн сўм, субсидия ажратилди. Мазкур маблағлар ҳисобидан тумандаги даромади юқори бўлмаган оилалар шахсий ер томорқаларида иссиқхоналар ташкил этилди.

photo_2020-04-03_10-35-03