Банк ходимларининг дам олиш кунлари ишга жалб қилинганлиги бўйича расмий муносабат

07.04.2022

2022 йил 02 апрел кунидаги ижтимоий тармоқ орқали “Марказий банк вилоят Бош бошқармаси бугун (шанба - дам олиш куни!) барча банкларни йиғилишга чақирган. Мажлис вилоят ҳокими ўтказиши маълум қилинган” мазмунидаги йўллаган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилди.

 

Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 2022 йил 02 апрел кунидаги ижтимоий тармоқ орқали “Марказий банк вилоят Бош бошқармаси бугун (шанба - дам олиш куни!) барча банкларни йиғилишга чақирган. Мажлис вилоят ҳокими ўтказиши маълум қилинган” мазмунидаги йўллаган мурожаати юзасидан белгиланган тартибда ўрганиш ўтказилди.


Ўрганиш давомида, Тошкент вилоятидаги барча бошқарув банк раислари ҳамда мазкур банк туман филиалари билан олиб борилган суҳбат давомида 2022 йил 02 апрел кунидаги ижтимоий тармоқ орқали “Марказий банк вилоят Бош бошқармаси бугун (шанба - дам олиш куни!) барча банкларни йиғилишга чақирган. Мажлис вилоят ҳокими ўтказиши маълум қилинган” мазмунидаги йўллаган мурожаат юзасидан, Тошкент вилояти барча бошқарув банк рахбарлари ҳамда туман (шаҳар) филиал рахбарлари ўз тушунтириш хатларида, жорий йилнинг 2 апрел куни Тошкент вилояти хокимлиги ва Марказий банк рахбарияти томонидан йиғилиш ўтказилиши тўғрисида топшириқ бўлмаганлиги ҳамда юқоридаги ижтимоий тармоқ орқали келиб тушган мурожаат ҳақида ҳабарлари йўқлигини баён қилдилар.
Шунга кўра, 2022 йил 2 апрел кунидаги ижтимоий тармоқ орқали берилган мазкур мурожаат ўз тасдиғини топмаганлигини шунингдек, барча бошқарув банк раислари ҳамда мазкур банк туман (шаҳар) филиал рахбарлари томонидан ҳозирда хеч қандай эътирозлари йўқлигини маълум қилишди.