Бандлик хизматлари фаолиятдаги ёндашувлар ва меҳнат бозориниг рақамли трансформацияси” мавзусида 2 кунлик тренинг бўлиб ўтмоқда.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликдаги “Фарғона водийсида аҳоли кўникмаларини пандемиядан кейинги иқтисодиётга мослаштириш” қўшма лойиҳаси доирасида “ Меҳнат соҳаси истиқболи: Бандлик хизматлари фаолиятдаги ёндашувлар ва меҳнат бозориниг рақамли трансформацияси” мавзусида 2 кунлик тренинг бўлиб ўтмоқда.
Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масъуллари, ҳудудий бошқармаларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш, касбга ўқитиш ва миллий малака ҳамда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими мутахассислари иштирок этмоқда.
Тренинг дастурига кўра, аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида ишлаб чиқилган самарали стратегия, дастур ва ташаббусларни амалга ошириш, замонавий рақамлаштириш воситаларини жалб этиш, хизматлар сифатини баҳолаш бўйича салоҳиятини мустаҳкамлш, гендер масалаларини меҳнат жараёнига интеграциялаш, шунингдек, бандлик соҳасида давлат хизматларни тўғри кўрсатишга ёрдам бериш масалалари муҳокама қилинмоқда.