Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ЮНЕСКО ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

13.09.2021

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази директори Муродулло Холмухамедов ҳамда халқаро экспертлар Жан Марк ҳамда Марико Фуджисава иштирок этди.

Томонлар "Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида иш билан таъминлаш учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳасини жорий қилиш борасида фикр алмашишди.

➡️ Лойиҳа Ўзбекистонда барқарор, кўп тармоқли ва модернизация қилинган қишлоқ хўжалигида аёллар ва эркаклар учун тегишли кўникмаларни ривожлантиришни қўллаб -қувватлашга қаратилган.