БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИДА ХОДИМЛАР УЧУН ТИЛ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

15.10.2020

Ҳафтада 2 маротаба, чоршанба ва шанба кунлари ташкил этилаётган дарсларда вазирлик ҳодимларидан 30 нафари 2 гуруҳга бўлиниб, инглиз тилидан сабоқ ола бошлади. Дарсларни Вазирлик қошидаги Меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш Республика курсларининг мутаҳассислари олиб боришмоқда. Рус тили бўйича ҳам ана шундай ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилган.