Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида халқаро учрашув бўлиб ўтди

27.05.2021

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов, вазир ўринбосари Баҳодир Умурзаков, вазирлик экспертлари ҳамда Швеция давлатининг Ўзбекистондаги элчиси Ингрид Терсман иштирок этди.

Тадбирда вазирлик томонидан аҳоли бандлигига кўмаклашиш, ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш, вазирлик ҳузуридаги мономарказлар фаолияти ва меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳада мавжуд муаммолар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, учрашув давомида элчи И.Терсман Швециядаги меҳнат муносабатларига оид жараёнларга тўхталиб, Ўзбекистон Республикаси томонидан Стокголмда элчихона очилиши режалаштирганлиги икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.