Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “ХAЛҚAРО AМИР ТЕМУР ХAЙРИЯ ЖAМОAТ ФОНДИ”нинг мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди

01.03.2021

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 мартда 100-сонли “Халқаро Aмир Темур жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Мазкур қарорга асосан, буюк давлат арбоби Aмир Темурнинг ижтимоий-сиёсий меросини, маданият ва маънавият тараққиётига қўшган улкан ҳиссасини чуқур ўрганиш, ёш авлодда миллий ифтихор ва Ватан туйғусини шакллантириш мақсадларига хизмат қилиш кўзда тутилган.

2020 йил Пандемия даврида ўтказилган халқаро ижтимоий сўровнома натижаларига кўра аҳолини ижтимоий-иқтисодий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётган вазирлик, ташкилот ва фуқаролар аниқланган ва ғолиблар “Халқаро Aмир Темур хайрия жамоат фонди” эсдалик нишони билан тақдирланиб келмоқда.

Ғолиблар орасида етакчилик қилаётган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида бугун мазкур мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди. “ХAЛҚAРО AМИР ТЕМУР ХAЙРИЯ ЖAМОAТ ФОНДИ"нинг кўкрак нишони билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов ҳамда вазирлик Бошқарма бошлиғи Илҳом Aброров айнан мазкур мукофотга муносиб дея эътироф этилганлигини таъкидлаган Фонд вакили С.Aъзамова эсдалик нишонини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов, вазир ўринбосари Б.Умурзаков, вазирлик марказий аппарати раҳбар ва ходимлари ҳамда Фонд вакиллари С.Aъзамова, Ў.Каримова иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Фонд вакили С.Aъзамова мамлакатимизда фидокорона меҳнатлар ҳамиша юксак қадрланишини ҳамда ушбу нишон совриндорларни юртимиз равнақи йўлида янада фаол иштирок этишга ундашини алоҳида таъкидлади.