БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИДА РОННИ ХАЙНЕ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон бўйича ҳудудий ваколатхонасининг Ўзбекистон бўйича вакили Ронни Хайне билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда вазирлик ва Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармаси билан 2021 йилда ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, Конрад Аденауэр жамғармасининг асосий мақсади мустаҳкам ҳамкорлик орқали ҳар бир мамлакатни эркин ва мустақил ривожланишига кўмаклашишдан иборатдир.
Мустақилликнинг ўтган йилларида Ўзбекистон билан Конрад Аденауэр жамғармаси ўртасида ўзаро ишонч ва яқин ҳамкорлик алоқалари шаклланди ва изчил ривожланиб бормоқда.