Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди
Юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, жамиятда сиёсий, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тараққиёти аёлларга бўлган муносабат ва эътибор билан боғлиқ.
Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Aёлга эҳтиром” мавзусида 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир тизимда фаолият кўрсатаётган фидойи хотин-қизларга бағишланган видеоролик билан бошланди. Шундан сўнг, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов марказий аппаратда, тасарруфий ташкилотлар ва ҳудудий вилоят, туман ва шаҳар бошқармаларида фаолият кўрсатаётган барча хотин-қизларни аёллар байрами билан табриклади.
Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон давлат консерваторияси доценти Замира Суюнова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги мусиқали драма театри актёри Турғун Бекназаров, хонандалар Шуҳрат Дарё, Воҳиджон Исоқов ва Мустафоларнинг иштироки ва уларнинг дилбар куй қўшиқлари янада файз киритди.
Бугунги байрам Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирилиги тизимида фаолият кўрсатаётган фидойи аёлларга йил давомида ўзига хос шижоат, меҳр-муҳаббат ва фаоллик бахш этиб туришига замин бўлди.