Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари Давлат меҳнат инспецияси делегацияс VI Бутунроссия давлат меҳнат инспекторлари халқаро форумида иштирок этмоқда

13.10.2021

Форумнинг очилиш маросимида Вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов иштирокчиларни қутлаб, Ўзбекистон Республикасида Давлат меҳнат инспекцияси соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот тақдим этди.

Шунингдек, мазкур Форум доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Россия Федерациясининг Меҳнат ва бандлик бўйича Федерал хизмати ўртасида ҳамкорлик Баённомасини амалга ошириш бўйича Қўшма чора-тадбирлар режаси имзоланди. Мазкур чора-тадбирлар режаси доирасида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳамда меҳнат инспекцияси томонидан кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш бўйича бир қатор ишларни амалга ошириш масалалари белгиланган.

Икки томон давлат инспекцияси соҳасида ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва ушбу йўналишда малака ҳамда тажриба алмашиш мақсадида мутахассисларнинг иккитомонлама учрашувларини ташкил қилиш борасида келишувга эришдилар. Такидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат инспекторлари мазкур форум доирасида илк бор иштирок этишмоқда.