Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширади

03.07.2020

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати қатор йўналишларда яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. Хусусан, томонлар Давлат дастурларида назарда тутилган вазифаларни сифатли бажариш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса, эҳтиёжманд оилаларни, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни, айниқса, ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширади.

Шунингдек, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш бўйича ҳам ҳамкорлик олиб борилади.

Бундан ташқари, Давлат дастурлари ижросининг тизимли мониторингини амалга ошириш ва уларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, миллий, минтақавий ва халқаро миқёсда ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича ташаббусларни илгари суриш ҳамда республика ва халқаро миқёсдаги анжуманлар, давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиш режалаштирилган.