Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Япон тили ва касбий малака тест маркази вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб туришибди.
Айни дамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Япон тили ва касбий малака тест маркази вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб туришибди.
Режага кўра Япония Кооперативлар уюшмаси ЖИC раҳбарияти билан учрашув ўтказилди. Унда 2025-йилгача 5 минг нафар ўзбекистонлик мигрантларни Японияда ишга жойлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Жумладан, босқичма-босқич номзодларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларни танлаб олиш тартиби ҳақида музокара қилишди. Шунингдек, эришилган келишув асосида Нагоя шаҳрида меҳнат мигрантларимизга кўмаклашиш марказини очиш бўйича ташкилий масалалар кун тартибидан ўрин олди.