Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъул ходимлари оталиққа олинган мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказди

14.12.2020

2019 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари халқ таълими тизимида фаолият юритаётган умумтаълим мактабларини оталиққа олиши тўғрисида топшириқ берилган эди. Мазкур вазифа ижроси юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъул ходимлари Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 34-ўрта умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашув ўтказишди.

Учрашув давомида ёшларга меҳнат бозори, меҳнат муносабатлари, касб-ҳунарга ўқитиш тизими, ташкил этилаётган мономарказлар ҳамда бандлик соҳасига оид бошқа янгиликлар ҳақида маълумот, шунингдек, меҳнат қонунчилигига доир фойдали ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Суҳбат давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.