Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимларга танлов қилинди

16.02.2021

#эълон

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда вазирликнинг марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

- Халқаро ҳамкорлик ва ХМТ билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бошлиғи;

- Халқаро ҳамкорлик ва ХМТ билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

- Меҳнат бозори ва меҳнат миграцияси таҳлили Йиғма ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан (http://vacancy.argos.uz/) рўйхатдан ўтишлари, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар қабул қилиш 2021 йил 18 февралдан 28 февралгача давом этади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

Эътибор беринг!

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида кўпи билан иккита бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Марказий аппаратида мавжуд бўлган бошқарув тизимидаги вакант лавозимлар ва уларга қўйилган минимал талаблар

Вакант лавозим

Номзодга қўйилган талаблар

Ойлик маоши

Халқаро ҳамкорлик ва ХМТ билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бошлиғи

Ø    иқтисодий ёки юридик ёки халқаро муносабатлар йўналишида олий маълумотга эга бўлган; (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодлар қўллаб-қувватланади);

Ø    Давлат органлари ва тизим ташкилотларида камида 3 йил иш стажига эга ҳамда халқаро лойиҳалар билан ишлашда тажрибага эга бўлган;

Ø     Ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиш керак. Инглиз тили учун - миллий сертификат ёки  IELTS 6,0, TOEFL IBT 72, Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тил билиш даражалари B2 ва ундан юқори бўлиши шарт;

Ø     Компьютер саводхонлиги, жумладан Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларини билиши;

Ø    Дипломатик этикет, халқаро учрашувлар, суҳбат ва музокаралар олиб бориш ва тантанали тадбирлар ўтказиш, протокол  юритиш;

Ø    Ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилияти.

Штат жадвали асосида, (устамалар бор)

Халқаро ҳамкорлик ва ХМТ билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Ø    иқтисодий ёки юридик ёки халқаро муносабатлар йўналишида олий маълумотга эга бўлган; (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодлар қўллаб-қувватланади);

Ø    Давлат органлари ва тизим ташкилотларида камида 2 йил иш стажига эга ҳамда халқаро лойиҳалар билан ишлашда тажрибага эга бўлган;

Ø     Ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиш керак. Инглиз тили учун - миллий сертификат ёки  IELTS 6,0, TOEFL IBT 72, Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тил билиш даражалари B2 ва ундан юқори бўлиши шарт;

Ø     Компьютер саводхонлиги, жумладан Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларини билиши;

Ø    Дипломатик этикет, халқаро учрашувлар, суҳбат ва музокаралар олиб бориш ва тантанали тадбирлар ўтказиш, протокол  юритиш.

Ø    Ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини тақдим қила олиш қобилияти.

Штат жадвали асосида, (устамалар бор)

Меҳнат бозори ва меҳнат миграцияси таҳлили Йиғма ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси

Ø    Олий иқтисодий ёки ҳуқуқий маълумотга эга

Ø    Давлат органлари ва тизим ташкилотларида камида 2 йил иш стажига эга бўлган.

Ø    Меҳнат соҳаси бўйича янгиликлар амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотга эга бўлиши керак.

Ø    Ахборот-коммуникация техналогияларини юқори даражада биладиган, жумладан Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларини мукаммал билиши;

Ø    Ўзбек, рус ва инглиз тилидаги ҳужжатлар билан иш юрита оладиган, ушбу тилларда суҳбатлашиш ва ёзиш тажрибасига эга бўлган шахслар.

Ø    Меҳнатсеварлик ва ўз вазифасига масъулият билан ёндашиш.

Штат жадвали асосида, (устамалар бор)