Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ҳалқаро ижтимоий таъминот ассоциациясининг “Ноль жароҳатланиш” Концепциясига қўшилди (ISSA)

28.04.2020

Ҳалқаро Ижтимоий таъминоти ассоциацияси (ISSA) томонидан электрон консультация жараёни орқали 2020 йил 13 мартдан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини ISSAнинг ассоциациялашган аъзолигини маъқуллади.

Меҳнат вазирлиги аъзо бўлган кундан бошлаб Ҳалқаро Ижтимоий таъминоти уюшмаси (ISSA) Малака ошириш маркази томонидан ижтимоий таъминот бошқаруви соҳасига оид таклиф қилинадиган барча конференциялар, нашрлар ва хизматларни, шу жумладан коронавирус инқирозининг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш бўйича миллий чора-табдирларни қўллаб-қувватлаш бўйича ISSAнинг электрон интернет-манбаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Меҳнат вазирлигининг Ҳалқаро Ижтимоий таъминоти ассоциациясига
(ISSA) аъзо бўлишининг асосий мақсади “Ноль жароҳатланиш” (Vision zero) Концепциясига қўшилишдир.

Ҳалқаро Ижтимоий таъминот ассоциациясига (ISSA) аъзоликнинг асосий афзалликлари:

  • ижтимоий ҳимоя, ижтимоий таъминот масалалари бўйича юқори малакали мутахассислари билан ҳамкорликда фаолият юритиш;
  • ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва касб касалликларни олдини олиш борасида инновацион ечимига эга бўлиш;
  • ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминотни бошқаришнинг ҳалқаро тан олинган стандартлари билан ишлаш имконига эга бўлиш;
  • миллий эҳтиёжлардан келиб чиқиб ушбу соҳада фаолиятни ташкил қилиш, мавжуд масалаларини ечимини топиш борасида ҳалқаро жамиятда ташкилотнинг кўмагига эга бўлиш;
  • илғор тажриба ва ҳалқаро бошқарувлар билан ишлаш имконига эга бўлиш;
  • ушбу соҳада ходимларнинг билими ва нуфузини ошишига имконият яратишдан иборат.

 

“Ноль жароҳатланиш” (Vision zero) Концепцияси – бу нима?

Vision zero кампаниясининг фалсафасаси шундан иборатки, ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳар қандай жароҳатланиш ва касб касалликларни олдини олиш мумкин, шикастланишлар ва касалликларнинг олдини олишга янгича ёндашув, ишлаб чиқаришда ходимларнинг хавфсизлиги, соғлиғи ва фаровонлигининг ажралмас қисми сифатида профилактика маданиятини шакллантириш.

 

Vision zero кампаниясининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Vision zero кампанияни қўллаб-қувватлаш учун глобал стратегия, платформа ва манбаларини таъминлаш;

ягона кампапия орқали профилактика чора-тадбирларини тадбиқ этаётган ташкилотларнинг дунё миқёсида ҳамкорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш;

қўллаб-қувватлаш учун глобал стратегиясини, платформасини ва манбаларини таъминлаш.

 

“Ноль жароҳатланиш” (Vision zero) Концепциясига қўшилиш нега муҳим?

Бутун дунеда ҳар йили 2.78 миллион оқибати ўлим билан тугаган ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар содир бўлмоқда, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлардан иқтисодий йўқотишлар ЯИМ 4% - 6% ташкил қилмоқда, бутун дунеда 360 000 оилаларда 1 нафар оила аъзоларини йўқотган.

Vision zero ёндашуви мослашувчанлиги билан ажралиб туради ва соғлиғи, ёки хавфсизлиги, ёки ходимларнинг фаровонлиги устувор вазифаларини ҳал этишга имкон беради. Ушбу мослашувчанлик туфайли Vision zero концепциясини ҳамма жойда, давлат даражасида ҳар қандай мамлакатда ва ҳар қандай компанияда меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил қилишда фойдаланиш мумкин.

“Етти олтин қоида” - муваффақиятли ва амалий бошқариш концепцияларига асосланган ноль жароҳатланишга эришиш йўл харитасини яратади.

 

Vision zeroнинг етти олтин қоидалари: 

  1. Етакчи бўлиш – тамойилларга содиқликни намойиш қилиш;
  2. Таҳдидларни аниқлаш - хавф-хатарларни назорат қилиш;
  3. Мақсадларни белгиландастурлар ишлаб чиқиш;
  4. Меҳнат хавфсизлиги ва гигиена тизимини ташкил қилиш – ташкил қилишнинг юқори даражаларига етиш;
  5. Иш жойларда асбоб ва ускуналар билан ишлашда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини таъминлаш;
  6. Малака оширишкасбий кўникмаларни ривожлантириш;
  7. Ходимларга сармоя киритишиштирок этиш орқали мотивация қилиш.