Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов тадбиркорлар билан учрашув ўтказди

02.03.2021

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдиновнинг Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги тадбиркорлар билан учрашуви давом этмоқда.

Дастлаб, “Беруний МФЙ”да жойлашган “New miss wise” МЧЖ тикувчилик корхонасининг иш фаолияти ўрганилди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, ҳозирда корхонада 50 нафар фуқаролар бандлиги таъминланган.

Бундан ташқари, турк инвесторлари томонидан ташкил этилган иссиқхонада амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишилди. Шу билан бир қаторда, Э.Мухитдинов “Aгро Aнатолиа” МЧЖ қўшма корхонаси раҳбари Э.Тунсер ва С.Жамил билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини ошириш учун сунъий чанглантириш технологияси(бамбус арилари)ни кўпайтиришни йўлга қўйиш ҳамда Туркия давлатидан тажрибали мутахассиларни маҳаллий фуқаролар малакасини ошириш ва ўқитиш учун жалб этиш масалалари хусусида суҳбат олиб борди.

Кейинги манзил эса “Беруний МФЙ”даги касб-ҳунарга ўқитиш маркази бўлиб, у ерда ташкил этилаётган “ИТ парк”даги амалий ишлар ҳам кўздан кечирилди.