Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов Қуйичирчиқ туманидаги бир қатор ишларни кўздан кечирди

01.03.2021

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги бир қатор ишлар билан танишди.

Дастлаб, тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактабида яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилиб, у ерда бўш турган ўқув устахоналарига тадбиркорларни ҳамкорликка жалб қилиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Шу билан бир қаторда, “Балиқчи МФЙ”да жойлашган 2-сонли касб-ҳунар мактабида ҳам тадбиркорлар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.