Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов бошчилигида Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси ҳамда туман АБКМ ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

14.12.2020

Бугун Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси ҳамда туман АБКМ ходимлари иштирокида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов жорий йилнинг 12 декабрь санасида Тошкент шаҳар Миробод туманига қилган ташрифида берилган топшириқларнинг ижросига қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда йўналишлар кесимида Тошкент шаҳрида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан олиб борилаётган ишларга вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан танқидий баҳо берилди. Ҳар бир туман бўйича ишга жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш бўйича манзилли ва натижадорликка эришиш мақсадида ишчи гуруҳлар шакллантирилди ва Мирзо-Улуғбек, Яккасарой туманларида ишлар ташкил этилди.

Келгусида Тошкент шаҳрининг қолган барча туманларида шундай ишлар давом этилиши керак эканлиги таъкидлаб ўтилди. Кун тартибига қўйилган вазифалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.