Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

12.04.2019

2019 йилнинг 12 апрель куни Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотдан кўзланган асосий мақсад – Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонон лойиҳаси ҳамда электрон меҳнат шартномаси ва электрон меҳнат дафтарига ўтиш тизимлари юзасидан соҳа вакиллари билан фикр алмашиш ҳамда шу орқали мазкур лойиҳаларни янада такомиллаштиришга туртки берувчи таклиф ва тавсиялар олишдан иборат бўлди.

Учрашув давомида ушбу лойихаларнинг тақдимоти ўтказилиб, электрон меҳнат шартномаси ва электрон меҳнат дафтарига ўтиш тизимларининг ишлаш механизми амалиётда кўрсатилди. Тақдимотдан сўнг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири мулоқотга йиғилганларнинг лойиҳалар бўйича саволларига тегишли ва атрофлича жавоб берди. Учрашув якунида Вазирликнинг @mehnatvazirligi Телеграм каналига жойлаштирилган лойиҳалар билан батафсил танишиб, асосли таклифларни Вазирликнинг inbox@mehnat.uz электрон манзилиги юбориш мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

Вазирлик томонидан амалга оширилаётган мазкур чора-тадбирлар меҳнат соҳасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, фуқароларнинг меҳнат муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш ва шу орқали меҳнат ҳуқуқларини тўлиқ кафолатлаш принципига қаратилган.

IMG_0670

IMG_0797

IMG_0796

IMG_0792

IMG_0790

IMG_0787

IMG_0779

IMG_0772

IMG_0758

IMG_0757

IMG_0753

IMG_0716

IMG_0737

IMG_0734

IMG_0728

IMG_0711

IMG_0698

IMG_0712

IMG_0659