БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИ Б.УМУРЗОҚОВ БОШЧИЛИГИДАГИ ВАЗИРЛИКНИНГ БИР ГУРУҲ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

27.10.2020

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б.Умурзоқов бошчилигидаги Вазирликнинг бир гуруҳ ходимлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Келиб тушган 48 дан ортиқ мурожаатларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўрилди.

Мурожаат этганлардан 7 нафари доимий ишга, 15 нафари ўқишга йўлланма олди, 5 нафар фуқарога субсидия тақдим этилди, 3 нафари жамоат ишларига йўналтирилди, 4 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланади, 2 нафар мурожаатчининг корхонада ишлаган иш ҳақисини ундириб бериш ҳамда ишдан ноқонуний бўшатилиш масалалари ўрганиб чиқилмоқда, 11 кишини эса ишга жойлашиш бўйича мурожаатлари вилоят бош бошқармаси томонидан назоратга олинди.