Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б.Умурзақов “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича ўрганишлар ўтказди

01.03.2021

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б.Умурзақов бошчилигида Тошкет вилояти Янгийўл туманида “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича туман сектор раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказилди.

Ўрганишлар давомида 8 та оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларда истиқомат қилаётган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитиш масалалари бўйича амалий ёрдам кўрсатиш топшириғи берилди.

Шунингдек, Янгийўл туманидаги 1 ва 2-сонли касб-ҳунар мактабларида яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилиб, уларнинг яқин келажакда амалга ошириши кутилаётган режалари билан танишилди ҳамда керакли тушунча ва маслаҳатлар берилди.