Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзаков мактаб ўқувчилари билан учрашди

16.12.2020
    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари халқ таълими тизимида фаолият юритаётган умумтаълим мактабларини оталиққа олиши тўғрисида топшириқ берилган эди. Мазкур вазифа ижроси юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзаков Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 157-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашув ўтказди. 
 
    Учрашув мобайнида Б.Умурзаков ёшларга меҳнат бозори, меҳнат муносабатлари, касб-ҳунарга ўқитиш тизими, ташкил этилаётган мономарказлар ҳамда бандлик соҳасига оид бошқа янгиликлар ҳақида маълумот, шунингдек, меҳнат қонунчилигига доир фойдали ва ҳуқуқий маслаҳатларини берди. 
 
     Суҳбат давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.