Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси ходимлари билан учрашди

18.09.2020

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг жорий йилнинг 17 сентябрь куни Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси ходимлари ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказ раҳбарлари билан "Тошкент шаҳрида аҳоли бандлигини таъминлаш ва келгусида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида" мавзусига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов Тошкент шаҳрида 2020 йилнинг ўтган даврида Аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар, ютуқ ва камчиликлар юзасидан ўз фикирларини билдирди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси ва Яккасарой туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимларининг иш шароитларини яхшилаш мақсадида янги замонавий шарт шароитга эга янги бино барпо этиш зарурлигини маълум қилинди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар, камбағал ва ишсиз фуқароларни, айниқса, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож “темир дафтар”га киритилган оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилда Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Сергели ва Бектемир туманларига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижроси ҳамда 9 та туманда ишчи гуруҳ ташкил этиш ва уйма-уй юриб ишсизларни аниқлаш, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Хотин-қизлар дафтари”ни манзиллий шакллантириш каби топшириқлар берилди.

Шунингдек йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Давлатназар Матрасулов Тошкент шаҳар ҳудудий бош бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.