Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Хоразм вилоятида ёшлар билан учрашув ўтказди

11.12.2020

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов ёшларга оид олиб борилаётган ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш мақсадида Хоразм вилояти Хонқа туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактаб ўқувчилари билан учрашди.

Самимий руҳда бўлиб ўтган суҳбатда ёшлар меҳнат соҳасига оид ўзларини қизиқтирган турли саволларини беришди. Шунингдек, келгусида эгаллаши мумкин бўлган касблар ва уларда ёшлар учун бериладиган имтиёзлар, қолаверса, ҳозирги кунда, асосан, қандай мутахассисликларга талаб кучли эканлиги ҳамда меҳнат ҳуқуқлари тўғрисида саволларига батафсил жавоб олишди.

Мулоқот сўнггида вазир Нозим Хусанов ўқувчиларга келгусида яхши касб эгаси бўлиши учун кўпроқ ўқиш, изланиш муҳимлиги, ёшларга берилаётган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланиши кераклиги тўғрисида таъкидлаб ўтди.