Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Хоразм вилоятида маҳалла раислари билан учрашди

11.12.2020

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Хоразм вилояти Қўшкўпир туманининг чекка ҳудудлари – “Ғалаба”, “Уйғур” ва “Кўназей” маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва фаоллари билан учрашиб, у ердаги аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш, фаровонлигини ошириш масалалари, қолаверса, уларни қийнаб келаётган бир қанча муаммоларини тинглади ва уларнинг ечими борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, туманда аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида маҳаллалардаги ҳолатлар таҳлил қилинди.

Маълумот ўрнида, тумандаги “Ғалаба”, “Уйғур” ва “Кўназей” МФЙларда жами 1 471 хонадон бўлиб, уларда 2 213 оила истиқомат қилади. Ушбу оилаларнинг 77 нафари “Темир дафтар” рўйхатига киритилган.