Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Хоразм вилояти Хонқа туманидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида бўлиб, у ерда ўқувчиларга яратилган шароит, ўқув хоналари ва уларнинг жиҳозланиши, ўқув жараёнлари билан танишди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Хоразм вилояти Хонқа туманидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида бўлиб, у ерда ўқувчиларга яратилган шароит, ўқув хоналари ва уларнинг жиҳозланиши, ўқув жараёнлари билан танишди.
Бугунги кунда мазкур Касб-ҳунарга ўқитиш марказида:
🧵 Тикувчилик;
🧶Тўқувчилик;
👨🔧 Электр устаси;
👨🍳 Ошпаз-қандолатчи;
👨🔧 Сантехник устаси;
👷🏻♂️ Пайвандловчи (электр-газ, аргон);
🚗 Автомобилларни таъмирлаш чилангари;
🚜 Қишлоқ хўжалиги механизатори;
👨💻 Компьютер IT, Web сайт;
💻 1С бухгалтерия;
🏞 Қишлоқ хўжалиги (қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик, иссиқхона ва лимончилик йўналиши)
йўналишлари бўйича ўқув курслари ташкил этилган.
Ушбу ўқув курсларига жами 298 нафар ишсиз фуқаролар жалб қилиниб, ўқувчиларга 2 сменада дарс ўтилмоқда.