Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Олтиариқ туманидаги З.Ғаниевнинг хонадонидаги иссиқхона билан танишди

03.04.2020

Жорий йилнинг I чораги давомида Фарғона вилоятида ишсиз ва банд бўлмаган 100 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг томорқаларига енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун 209.1 млн.сўм субсидиялар ажратилиб, фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

photo_2020-04-03_12-37-03

Апрель ойининг ўзида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик, кўчат ва суғориш воситалари харид қилиш учун 371 нафар ишсиз фуқарога 827,3 млн.сўм маблағлар субсидия сифатида бериш режалаштирилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов мазкур йўналишларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида жорий йилнинг 2 апрел куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи ишсиз (ишлаш учун чет элга кетмоқчи бўлган) фуқаро Зухриддин Ғаниевнинг хонадонида бўлиб, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқаронинг бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган 2,23 млн.сўм субсидия ҳисобига ташкил этилган иссиқхона билан танишди. Иссиқхонада бодринг маҳсулоти етиштирилмоқда.