Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссия раиси этиб сайланди

29.10.2019

2019 йил 28 октябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама республика комиссияси фаолиятига оид масалаларга бағишланган биринчи йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон иш берувчилари Конфедерацияси вакиллари иштирок этди.

Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги “Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тўғрисида”ги 553-сон Қарорига мувофиқ тузилган уч томонлама комиссия раиси ҳамда комиссиянинг доимий ишчи гуруҳлари ҳамраисларини сайлаш, шунингдек, комиссиянинг 2019-2020 йилларга мўлжалланган фаолияти бўйича иш режасини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Йиғилиш якуни бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов йиғилишда бир овоздан комиссия раиси этиб 3 йилга сайланди.

Маълумот учун: Комиссиянинг асосий вазифаларига ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, халқаро тажрибани ўрганиш, халқаро меҳнат нормаларини ратификация қилиш ва қўллаш билан боғлиқ масалалар бўйича, шунингдек, Халқаро меҳнат конференцияси кун тартиби бандларига тааллуқли саволларга жавоблар ва ҳукуматларнинг Конференция томонидан муҳокама этиладиган матнларга таклиф этилаётган фикр-мулоҳазалари юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказиш киради.

М1

М2

М3

М5

М4