Бағдод туманида касаначилик асосида тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди

12.12.2023

Бағдод тумани “Чекхитой” маҳалласининг ривожланиш драйвери супургичилик ҳисобланади.

Ҳудуднинг ўзига хос йўналиши сифатида эътироф этилаётган маскур соҳада сезиларли натижаларга эришилмоқда. “Ушбу ишларнинг кўламини янада кенгайтириб, йил якунига қадар ҳудудни ”ишсизликдан ҳоли ҳудуд“га айлантиришни мақсад қилганмиз” дейди - ҳоким ёрдамчиси Нурматжон Ғозиев.

Ҳоким ёрдамчиси тавсияси билан “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларни касаначилик асосида бандлигини таъминлаш мақсадида 300 млн. сўм субсидия маблағлари ажратилиб, супурги тўқиш дастгоҳлари ўрнатилди. Бунинг натижасида ҳудуддаги 50 дан ортиқ ишсиз аёллар доимий даромад манбаига эга бўлишди.