Aёлларни ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги мавқеини кучайтириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

18.02.2021

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизлар гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича Комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамкорлигида “Aёлларни ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги мавқеини кучайтириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири маслаҳатчиси Г.Исакова "Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ташқи ва ички миграция таъсиридаги аёлларга замонавий-ижтимоий хизматларни ташкил этиш борасидаги масалаларни ҳал этиш бўйича олиб борилаётган ишлар" мавзусида маъруза билан иштирок этди.