“Aёллар дафтари”даги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш ишлари қизғин жараёнда
09.09.2021
Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими, Республика Касаба Уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят кенгаши, “Тадбиркор аёл” ассосиацияси, вилоят Савдо-саноат палатаси, вилоят Халқ банки масъуллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида вилоятда “Aёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка йўналтириш, бандлигига кўмаклашиш борасида ҳамкорликдаги ишларни тизимли ташкил этиш борасидаги режалар келишиб олинди.