Айни пайтда Қашқадарё вилоятида "Муносиб меҳнат шароитларини яратиш-иш берувчининг бурчи" мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда.

16.08.2022

Айни пайтда Қашқадарё вилоятида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Иш берувчилар конфедерацияси ҳамкорлигида пахтачилик кластерлари ва фермер хўжаликларида "Муносиб меҳнат шароитларини яратиш-иш берувчининг бурчи" мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда.

 

Семинарнинг асосий мақсади – қишлоқ хўжалиги соҳасида муносиб меҳнат шароитларни яратиш, ҳар бир иш ўринда вужудга келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни бошқаришни (олдини олиш) таъминланиши натижасида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахциз ҳодисаларни, касб касалликларни олдини олиш шунингдек иш берувчиларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатишдир.