Ахборот

13.02.2020
“Фарғонаазот” АЖ томонидан жамиятда ишловчи ходимларга нисбатан меҳнат ва меҳнат муҳофазасига оид ҳуқуқлар бузилмаган.
 
Давлат меҳнат инспекцияси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асосида текширув ўтказиб шундай хулосага келди. 
 
Ишчилар шахсий ҳимоя воситалари ҳамда махсус кийим бош билан белгиланган тартиб ва муддатларда таъминланган. Шунингдек уларга иш ҳақи ҳамда рағбатлантиришлар ўз вақтида тўланяпти.