АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Розенблюм вазир Шерзод Кудбиев билан учрашди

17.06.2019

17 июнь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Розенблюм ҳамда сиёсий масалалар бўйича элчихона котиби Брэндон Шервуд билан учрашув ўтказди.

Даниел Розенблюм АҚШ Сенатининг 2019 йил 11 апрелдаги тасдиғи билан Ўзбекистондаги элчи этиб тайинланган эди.

Учрашув давомида томонлар меҳнат сиёсати бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, меҳнат миграцияси соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш сингари масалаларда фикр алмашди.

Учрашув якуни бўйича Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги меҳнат муносабатларини янги босқичга олиб чиқишда фаол ҳамкорликни йўлга қўйишга келишилди.

10

6

2

9

3

11