АҚШ делегацияси мономарказда

13.04.2022

Америка Қўшма Штатлари Конгресининг юқори мартабали ходимлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Жамғармаси ва БМТнинг Вашингтондаги ваколатхонаси вакиллари, шунингдек, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Доина Мунтянулардан иборат делегация Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлдилар. Меҳмонлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов бошчилигидаги мутасаддилар томонидан кутиб олинди.