“Андижон вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматлари ходимларига 2-3 ойдан буён маош берилмаяпти” сарлавхаси остида чиқарилган хабар юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқдаги “Андижон вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимликлари ахборот хизматлари ходимларига 2-3 ойдан буён маош берилмаяпти” сарлавхаси остида чиқарилган хабарhttps://t.me/kunuzandijonvil/6182 бўйича Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Андижон вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимятларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ахборот хизмати ходимлардан ҳолат юзасидан тушунтириш хатлари олинди. Ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар ҳамда тушунтириш хатларига мувофиқ ходимларнинг ойлик иш ҳақларидан қарздорликлар аниқланмади.
Шунингдек, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчиларга ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлашда Меҳнат кодексининг 154,161-моддаларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.