Андижон вилоятида ҳам «Бўш иш ўринлари ярмарка»лари давом этмоқда

11.09.2020

Асака тумани "Маданият ва истироҳат боғи"да Карантин қоидаларга амал қилган ҳолда  Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Асака тумани ҳокимлиги, Туман прокуратураси, туман ИИБ,  ҳамкорлигида Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

 photo_2020-09-09_17-42-18 

Асака туманида ташкил этилган тадбирда 61та корхона ва ташкилотлар  268та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 140 нафар ишсиз фуқаролар иштирок этди. Улардан 71 нафари ишсиз фуқароларга ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилиб, 51 нафари доимий ишга, 10 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилди. Шунингдек,  10 нафар ишсиз ёшларни "Уста-шогирд" тикувчилик йўналишида касб-ҳунарга ўқитиш учун йўлланма берилди. Яна  69 нафар ишсиз фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584 сон Қарорига мувофиқ, чет элда қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларга яратилаётган имтиёзлар тўғрисида маслаҳатлар берилди.