Андижон вилоятида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар муаммолари ўрганилмоқда

09.12.2020

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар масалалари юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бошқарма бошлиғи И.Аброров ҳамда туман ҳокими А.Эргашев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, тумандаги 74 та маҳаллалар кесимида ишчи гуруҳлар ташкил этиш орқали вазифалар бажарилиб, мазкур дафтарни шакллантириш натижасида аниқ рақамлар ва кўрсаткичлар белгилаб олинди. Дафтарга киритилган, ишсизлиги аниқланган хотин-қизларни манзилли лойиҳалар орқали иш билан таъминлаш ҳаракатлари йўлга қўйилган.

Шунингдек, учрашув давомида туманда 31 ёшдан юқори аёллар билан суҳбат ўтказилиб, 32 855 нафар хотин-қизларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ҳамда руҳий ҳолатлари, уларнинг билим ва касб эгаллашга бўлган иштиёқлари бўйича ўрганиш ўтказилди. 

Йиғилиш сўнггида масъуллар томонидан аёллларни иш билан таъминлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш масалалари юзасидан ҳаракатларни жадаллаштириш, қолаверса, ҳозирги натижаларни сарҳисоб қилган ҳолда янги вазифалар ҳамда иш режалари белгилаб олинди.