Андижон вилояти Улуғнор туманидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида битирувчилага сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди

29.01.2021

Андижон вилояти Улуғнор туманидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида бир гуруҳ битирувчилага сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Марказ ташкил этилганидан буён 202 нафар тингловчилар битирганлик тўғрисидаги ана шундай тасдиқловчи хужжатга эга бўлдилар.

Мазкур сертификатлар хориждаги иш берувчилар томонидан ҳам тан олиниб, тегишли малака талаб этадиган корхона ташкилотларида расмий тарзда ишлаш учун имкон яратади.

Тадбирда иштирок этган Андижон вилояти Бандлик Бош бошқармаси раҳбарияти, маҳаллий хокимлик ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари сўзга чиқиб, битирувчиларга келгусидаги ишларида мувафаққият тиладилар.