"Андижон вилояти “Сувтаъминот” корхонаси ходимлари ойлик иш ҳақлари берилмаганлиги" мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат
Ижтимоий тармоқда "Андижон вилояти “Сувтаъминот” корхонаси ходимлари ойлик иш ҳақлари берилмаганлиги" баён қилинган хабар https://t.me/SizdanAsaka/4806 бўйича Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида “Андижон сув таъминоти” МЧЖ Асака туман филиали томонидан ходимларга сентябр ойи учун 223,5 млн сўм ойлик иш ҳақлари берилмаганлиги аниқланди. Юқоридагиларга асосан, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Асака туманлараро судига ариза киритилди.
Шунингдек, иш берувчига ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлашда Меҳнат кодексининг 154,161-моддалари талабларига риоя қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.