Андижон вилояти Шаҳрихон туманида янги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази фойдаланишга топширилди

09.12.2020
Президентимизнинг аҳоли бандлиги соҳасида олиб бораётган сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида, ҳамда Андижон вилояти Шаҳрихон тумани аҳолисига сифатли хизматларини кўрсатиш учун Шаҳрихон Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази янги маъмурий биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, Бандлик бош бошқармаси масъул раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди. 
 
Бинонинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар тадбир иштирокчиларини Конституция куни билан табриклаб, ушбу бино Шаҳрихон аҳолисига сифатли ва самарали хизмат кўрсатиш  учун барча жиҳозлар ва керакли анжомлар билан таъминланганлигини, шунингдек, замонавий қулайликларга эга эканлигини, мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиши учун марказ томонидан етарлича ҳаракатлар амалга оширилиши лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.