Андижон вилояти Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказди

27.07.2021

Ижтимоий тармоқ орқали фуқаро К.Ўринованинг ишдан ноқонуний равишда бўшатилганлиги юзасидан чиқарилган хабар https://human.uz/8/48/1334 бўйича Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Муқаддам мазкур фуқаронинг Андижон вилоят Бандлик бош бошқармасига қилган мурожаати Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилиб, аниқланган ҳолатлар юзасидан фуқаро манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига даъво аризаси киритган.

Суднинг 2021 йил 4 июндаги ҳал қилув қарорига мувофиқ, фуқаронинг барча талаблари қондирилиб, ишга тиклаш белгиланган.

Ўрганиш давомида, ҳозирги кунда Андижон туманлараро судининг чиқарган ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикояти бўйича суд жараёни давом этаётганлиги аниқланди.