Андижон вилояти Бўстон туманидаги ҳолат юзасидан расмий муносабат

23.09.2021

Ижтимоий тармоқларда “Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими муовини ўз уйида ободонлаштириш ишчиларини мажбуран ишлатди” мазмунида тарқалган хабар https://t.me/muxbir1/12352 юзасидан Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Аниқланишича, туман ҳокими ўринбосари томонидан Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари соя донини қуритиш ва тозалаш ишларига жалб этилган.

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1 қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.