Андижон шаҳрида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди

14.12.2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берган топшириқларига асосан "Ёшлар" ва "Аёллар дафтари"да аниқланган ҳар бир ишсиз ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамда Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан Андижон шаҳридаги «Ёшлар маркази»да «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка»си ўтказилди.
     Ярмарка давомида жами 85 нафар фуқаролар бандлиги таъминланиб, 96 нафарига ишга жойлашишлари учун,14 нафарига эса касбга ўқитиш курсларига йўлланмалар берилди ҳамда 2 нафарига субсидиялар ажратилди.
Шунингдек, 37 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳатлар берилди.