Амалиётчиларнинг яна бир гуруҳи тажриба алмашди

13.03.2020

Хабарингиз бор, жорий йилнинг январ ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановнинг ёшлар билан учрашувида устувор вазифалар белгилаб олинганди. Унга кўра, ёшлардан кадрлар захирасини шакллантириш масаласи ҳам ўртага ташланганди. Шу мақсадда Меҳнат вазирлиги томонидан тизимдаги ёшларнинг малакасини ошириш учун амалиёт тизими жорий этилди. 

Бугун ҳам навбатдаги бир гуруҳ ёш ходимлар амалиёт муддатини тугатди. Шу сабабли вазирликнинг кадрлар бошқармаси бошлиғи ёшларнинг амалиётдан олган таассуротлари, режалари ва ўрганган билимлари ҳақида ўртоқлашди.

Амалиёт 2 

Амалиёт 3