Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги олдида турган асосий мақсадлардан бири

24.04.2020

“Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонда белгилаб берилган вазифалар ижросини жойларда ташкил этиш, айни йўналишда олиб борилаётган фаолият билан яқиндан танишиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов Наманган вилоятининг Поп ва Тўрақўрғон туманларида бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, кам таъминланган (камбағал), ёш оилалар, четга кетиш истагида бўлган мигрантлари ва банд бўлмаган фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда аҳолининг томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиши орқали уларнинг даромад манбаига эга бўлиши учун Наманганнинг Поп туманида 400 та ва Тўрақўрғон туманида 150 та оилага ажратилган 0,01 гадан ерда иссиқхоналар қурилган.

photo_2020-04-24_12-34-08

Вазир дастлаб Поп туманида “Ором” ва “Водий” МФЙ ҳудудида ташкил этилган ва банд бўлмаган 200 нафар ишсиз фуқаролар учун ташкил этилган 2 гектарлик иссиқхонада бўлди.

Шунингдек Н.Хусанов вилоятнинг Тўрақўрғон туманида бўлиб, ҳудуддаги “Шохидон” МФЙ ҳудудида ташкил этилган кооператив ҳамда “Кумидон” МФЙ ҳудудида қад ростлаган иссиқхона фаолияти билан яқиндан танишди.
Сўнг тумандаги тикувчилик йўналишига ихтисослашган “Дилрабо СДА” МЧЖ фаолиятини ўрганиб, корхона раҳбари М.Содиқова билан тадбиркорнинг келажакдаги режалари хусусида суҳбатлашди.

photo_2020-04-24_12-34-11

Шунингдек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш мақсадида вазирлик ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этилаётган жамоат ишлари билан танишди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарларнинг олдини олиш даврида ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишлари ташкил этилган ва унга 29 622 нафар ишсиз ва вақтинча ишсиз фуқаро жалб этилган.

photo_2020-04-24_12-34-12

Жумладан, ҳар бир МФЙ ҳудудида ташкил этилган халқ посбонлари блок постларига собиқ ички ишлар органлари ходимлари; жойларда патронаж ишларини олиб бориш, дезинфекция тадбирларини амалга ошириш учун ишсиз ҳамширалар, тиббиёт коллежи битирувчилари, иш ўринлари қисқартирилган СЭС ходимлари; “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳамда ипак қурти парваришига вақтинча ишсиз фуқаролар жалб этилган.