Аҳоли бандлигини таъминлаш истиқболи хусусида

24.06.2020

Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси  томонидан ўтказилган видеоконференция йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг   “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифаларнинг ижроси ҳақида”ги ахбороти  эшитилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг масъул раҳбар ходимлари, депутатлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган мазкур тадбирда самарали бандликни ошириш ҳамда эркаклар ва хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаш асосида барқарор ва умумқамровли иқтисодий ўсишга кўмаклашишБарқарор ривожланиш мақсадларининг 8-мақсадига эришиш йўлида қилинган ишлар, жумладан меҳнат бозорида фаол ва суст чора-тадбирларни амалга ошириш, хусусий мулкни муҳофаза қилиш, кичик ва йирик бизнесни ҳамда хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва тезкор ривожлантиришдаги тўсиқларни бартараф этиш орқали аҳолини, айниқса, ёшлар, ногиронларни муносиб иш билан таъминлаш ва самарали бандликни кенгайтириш йўналишида амалга оширилган ишларга алоҳида аҳамият берилди.

Палата  2 

Ахборотда 2019 йилда Ўзбекистоннинг иш билан банд бўлган аҳолисининг ўртача йиллик сони 13,5 миллион кишини ташкил этиб, иш билан таъминланганлар сони ҳар йили ўртача 300 минг кишига кўпайган, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражаси 71,2 фоизни ташкил қилиши, шунингдек, иш ўринларининг тўртдан уч қисми юридик шахсни ташкил этмасдан фаолиятни амалга оширувчи, рўйхатдан ўтган кичик бизнес, хусусий ва якка тартибдаги тадбиркорлик ҳисобига яратилганлиги айтиб ўтилди.

Палата  3

Республика иқтисодиётининг жадал ривожланиши ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича Дастур вазифаларини бажариш учун 2030 йилга келиб иш билан банд бўлганлар сонини 16,7 миллион кишига етказиш, бунда иш билан банд аҳолининг ўртача йиллик ўсиши 1,6 фоизни  ёки 245 минг кишини ташкил этиши кутилаётганлиги, 2030 йилгача барча хотин-қизлар ва эркакларни, шу жумладан, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларни барқарор ва самарали бандлик ҳамда муносиб иш билан, шунингдек, тенг қийматли меҳнат учун тенг иш ҳақи тўланишини таъминлаш йўналишидаги (8 мақсаддаги 5-вазифа бўйича) асосий муаммоларидан бири бу норасмий бандлик ҳисобланиб, бугунги кунда ноқишлоқ хўжалиги секторларида норасмий бандлик улуши 54,3 фоизни ташкил этмоқда. Норасмий бандлик улуши эркаклар ва аёлларга нисбатан бўлиб, эркакларнинг 22,1 фоизи норасмий иш билан банд бўлса, аёлларда бу кўрсаткич атиги 12,5 фоизни ташкил қилиши таъкидланди.

Палата 

Болалар меҳнати ҳамда мажбурий меҳнатнинг энг ёмон шаклларига йўл қўймасликни назорат ва мониторинг қилишни кучайтириш йўналишида (8-мақсаддаги 7-вазифа бўйича) мамлакатимизда 2013 йилдан бошлаб ХМТ методологияси ва уларнинг мутахассислари иштирокида мониторинг қилинаётганлиги ҳамда бу борада юқори натижаларга эришилгани, ҳам жамиятнинг эътирофига сазовор бўлаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўтган йили жами 259 та ҳолатда мажбурий меҳнатга йўл қўйган айбдор шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилганлиги таъкидланиб, бундай ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар яна давом этиши айтиб ўтилди.

Ишчи ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш йўналишида (8-мақсаддаги 8-вазифа бўйича) ҳам қатор муаммолар сақланиб қолинмоқда. Жумладан, ҳисоботда келтирилганидек биргина 2019 йилда меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича 21,2 мингта корхонада 93,7 мингта қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу борада Касаба уюшмалари Федерациясининг пандемия шароитида ишчи-ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича олиб бораётган ишларини янада жадаллаштириш зарурлиги депутатлар томонидан таъкидланди.

Тартибга солинган, хавфсиз, бошқариладиган меҳнат миграцияси ва самарали миграция сиёсатига кўмаклашиш йўналишида (10-мақсаддаги 7-вазифа бўйича) бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, сўнгги икки йил давомида ташкиллаштирилган ва хавфсиз миграцияни таъминлаш, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш мақсадида ўнга яқин қонун ва қарорлар қабул қилинди.

Ахборот юзасидан видеоконференция иштирокчилари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Палата 1