“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўкув-семинар машғулотлари ташкил этилмоқда

20.01.2021

Аввал хабар қилинганидек, 2021 йил 21 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида” янги таҳрирдаги Қонуни кучга киради.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўкув-семинар машғулотлари ташкил этилмоқда.

Вазирликда видеоконференцалоқа шаклида бугун ўтказилган ана шундай тадбирда ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бандлик бош бошқармалари, шунингдек, туман АБКМлари масъул ходимлари иштирок этишди.