“АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИДА ЎҚУВ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б.Умурзаков, Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Т.Маҳмудов ва Касб-ҳунарга ўқитиш масалалари бошқармаси бошлиғи Ҳ.Абдуллаев барча ҳудудий Бош бошқарма ва тасарруфий ташкилотлар ходимлари билан жонли мулоқот ўтказишди.
Хусусан, вазир ўринбосари Б.Умурзаков “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг мазмун моҳиятини ўрганиш, тарғиб қилиш ва ҳаётга татбиқ этишда барча раҳбар ва ходимлар ўз ҳиссаларини қўшишлари зарурлиги масалалари бўйича сўз юритдилар.
Шунингдек, аҳолини малакали даражасини ошириш, касб-ҳунарга ўқитиш – энг асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.
Тадбир давомида янги қонуннинг аҳамияти борасида фикр алмашиб, уни ҳаётга татбиқ этилиши билан боғлиқ бўлган турли мавзулар бўйича тушунтиришлар берилди.